Уч авлод учрашуви

  • 11:06
  • 14,06-2019
  • 1383
  • Улашинг

Қашқадарё вилояти ИИБда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар билан олиб борилаётган тарбиявий-профилактик ишларни кучайтириш мақсадида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Унда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги генерал-майор Райим Каримов ва вазирлик Кадрлар бош бошқармаси бошқарма бошлиғининг ўринбосари, подполковник Илҳом Назаров иштирок этди.

Вилоят ИИБ соҳавий хизматлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирокидаги тадбирни бошқарма бошлиғи, полковник Д. Турсунбоев очиб, бундай учрашувлар, ёш ходимларнинг касбга садоқат, Ватанга муҳаббат руҳида камол топишида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Учрашувда шахсий таркиб эътиборига тарбиявий аҳамиятга эга фильм ҳавола этилди.

Жўрабек МУРОДОВ,

майор.

Қашқадарё вилояти.