Коронавирус ҳақида ҳозир нималарни билиш муҳим?

  • 16:05
  • 22,05-2020
  • 52
  • Улашинг

 Германиянинг етакчи вирусологлари – Роберт Коҳ номидаги институт раҳбари профессор Лотар Вилер ва Бонн университети профессори Ҳендрик Штрек коронавирус ҳақидаги саволга жавоб беришди.

Коронавирусга қарши ниқоблар – фақатгина ҳимоянинг қўшимча элементи.

Ниқоблар одам гапирганда ёки йўталганда ҳаво томчиларини ушлаб қолади ва шу орқали бошқаларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Бироқ бу билан ниқоб – уни таққан кишини ҳимоя қила олмайди. Буни англаш жуда муҳим. Шунингдек, ёнингиздаги ҳар ким ниқобда бўлса, ҳамма бир-бирини бир оз бўлса-да, ҳимоя қилади.

Инфекция юқтирган киши – аломатлар пайдо бўлгунга қадар вирус ташувчига айланади. Атрофдагиларга инфекция юқтиришнинг 44 фоиз ҳолатида – вирус ташувчида аломатлар пайдо бўлгунга қадар содир бўлади.

 Инфекция фаоллиги – аломатлар пайдо бўлганидан 4 кун ўтиб тугайди.