Масжиддаги ўғирлик  

  • 10:05
  • 22,05-2020
  • 40
  • Улашинг

Бир неча ойлар муқаддам Жиззах шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Сангзор маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.А. мурожаат этиб, ҳудуддаги Нуриддин ҳожи масжидида “Samsung galaxy m-10” уяли алоқа воситасини ўғирлатиб қўйганлигини билдирган. Унинг айтишича, фуқаро уяли алоқа воситасини масжид устуни ёнига қўйиб, ибодат қилишга киришган. Ибодатдан сўнг эса телефонини топа олмаган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу қинғир ишни Андижон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган Ҳ.К. содир этгани аниқланди. Ашёвий далил сифатида уяли телефон аппарати ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

     Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Postda” мухбири.

Жиззах вилояти.