Кун қаҳрамони

  • 09:05
  • 22,05-2020
  • 176
  • Улашинг

Жарекеев Шарапатдин Искендерович

Кичик сержант Шарапатдин Жарекеев 1983 йил Нукус шаҳрида туғилган. 2007 йилда ички ишлар органлари хизматига қабул қилиниб, дастлабки фаолиятини Нукус шаҳар ИИБ кинология хизматида бошлаган. Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ППХ ва ЖТСБ кинология хизматида фаолият олиб бормоқда.

Ш.Жарекеев хизмат фаолияти давомида «Гарри» лақабли ити билан 50га яқин жиноятларни очишга муваффақ бўлган. Жумладан, жорий йилда у томонидан 4 та жиноят «иссиқ изида» фош этилди.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, шу йил март ойида Нукус шаҳрида жойлашган дўконлардан бирида ўғирлик содир этилади. Воқеа жойига борган тезкор-тергов гуруҳи таркибидаги кичик сержант Ш.Жарекеев ўзининг хизмат ити билан воқеа жойида қолдирилган из бўйича қидирувни амалга ошириб, ўғриликни содир қилган шахсни топишга муваффақ бўлади.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

Postda мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.