Аёл маст ҳолда қотилликка қўл урди

  • 11:12
  • 12,12-2019
  • 1490
  • Улашинг

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш, мастлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида рўй берган қуйидаги воқеа ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Шу туманда яшовчи фуқаро М.Р. таниши Д.Х.ни ўз уйига таклиф қилади. Улфатчилик авжига чиққан бир пайтда маст ҳолдаги Д.Х. ҳамда М.Р.нинг бирга яшаган отаси, 1955 йилда туғилган М.Р. ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Ўзаро жанжал пайтида эса аёл М.Р.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб, воқеа жойида қочиб кетади.

М.Р. воқеа жойида дунёдан кўз юмади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

«Postda.uz»