Эр-хотин дала ҳовлида...

  • 10:12
  • 03,12-2019
  • 986
  • Улашинг

Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган дала ҳовлисидан 5 бош қўй ўғирлаб кетилганлиги маълум қилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Т. ва унинг хотини М. Б. содир этгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

«Postda.uz»