Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмнинг Зангиота туманидаги 1-баталонида “Маҳкумлар ва уларнинг қариндошлари билан ноқонуний алоқага киришиш натижасида келиб чиқадиган салбий ҳолатлар ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўтган давр мобайнида шахсий таркиб ўртасида содир этилган ана шундай ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бу каби қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича батафсил тўхталишди.
Ўз навбатида она юртимиз осойишталигини кўз қорачиғидек ҳимоя қилиб келаётган ҳарбийлар ҳам бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
