Ҳалол меҳнат - баракали ҳаёт асоси
Сўнгги янгиликлар
Ҳалол меҳнат - баракали ҳаёт асоси
Инсон ҳаётининг маъноси, унинг жамиятдаги обрў-эътибори ва хонадонидаги қут-барака, энг аввало, ҳалол меҳнат даражаси билан ўлчанади. Ҳалоллик шахснинг эътиқоди, дунёқараши ва маънавий камолотини белгилаб берувчи энг олий мезон саналади. Асрлар давомида «Ҳалол меҳнат – мангу роҳат», «Ҳалолдан келган барака – элга тўй, ҳаромдан келган кулфат – бошга ғов» каби нақллар бежиз айтилмаган.
Катта лейтенант Нуриддиновнинг жасорати
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Дарёбўйи» маҳалласида олиб борилаётган ишларни кўздан кечираётган туман ҳокими ва мутасаддилар кўп қаватли уйнинг балконида йиғлаб, ёрдам сўраётган қизалоқни кўриб қолишди. Воқеа жойига Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори, катта лейтенант Муҳиддин Нуриддинов зудлик билан етиб келди.
Бўржлар тўлқинларини жиловлаган қаҳрамон
Кутилмаган ва мураккаб вазиятларда бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз жонини хавф остига қўядиган инсонлар чинакам қаҳрамонлардир. Яшнобод тумани ИИО ФМБ Жамоат тартибини сақлаш бўлими патрул-пост хизмати отряди инспектори, сафдор Расулжон Жўраев ана шундай жасур ходимлардан биридир.
«Оқ Йўл!» — шунчаки сўз эмас
Пойтахтдаги транспорт оқими — катта шаҳарнинг узлуксиз томир уришидир. Унда автомобиллар ҳар дақиқа ягона оқимга қўшилади. Бу шиддатли ҳаракатни бошқариш ва магистралларда тартибни таъминлаш юксак тезкорлик ҳамда профессионалликни талаб қилади. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати 2-баталёни 7-сафарбар гуруҳи инспектори, кичик сержант Қаҳрамон Назаралиев ана шундай фазилатларга эга.
Оиладан бошланган парвоз
Фарзанд келажагини болаликдан унинг қўлига фақат китоб тутқазиш ёки насиҳат қилиш билан қуриб бўлмайди. Бола учун энг таъсирчан тарбия — оиладаги шахсий намунадир. Оилада отанинг Ватанга муҳаббати, касбга садоқати ва оилага меҳри онанинг илмга интилиши ҳамда фарзанд келажагига юксак масъулияти билан уйғунлашса, бундай муҳитда катта мақсадлар билан яшайдиган авлод вояга етиши табиий. Абдуллаевлар оиласи ана шундай бахтли оилалардан биридир.
«Ақлли маҳалла»: янгиланиш ва хавфсизлик намунаси
Урганчдаги «Олимпия» маҳалласи рақамли технологиялар, сунъий интеллект, юзни ва автомобил рақамини аниқловчи камералар ҳамда ягона кузатув тизими жорий этилган ҳақиқий «ақлли маҳалла»га айланди. Илгари жуда нотинч бўлган бу ҳудуд бугун таниб бўлмас даражада ўзгарган: кўчалар ёруғ, ҳовлилар обод, болалар майдончалари гавжум, нуронийлар эса хотиржам сайр қилмоқда.
8
Кун қаҳрамони
13.06.2023, 09:20
9
Бола ҳаёти сақлаб қолинди
05.04.2025, 10:58
Ҳудудлар
Харитадан вилоятни танланг