Маълум бўлишича, уч ёшли қизалоқ ва унинг бир ярим ёшли синглиси ота-онаси бозорга кетган пайтда хонадонда ёлғиз қолиб кетган. Катта лейтенант Муҳиддин Нуриддинов ҳеч иккиланмай дарахтга чиқди ва балкон орқали хонадонга кирди. У болаларни тинчлантириб, уларни ота-онасига соғ-омон топширди.

Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда, жумладан Инстаграмда кенг тарқалди. Кўплаб фойдаланувчилар ходимнинг тезкорлиги, жасорати ва болалар хавфсизлигига бефарқ бўлмаганини эътироф этишди.

Ички ишлар органлари тизимида беш йилдан буён хизмат қилаётган Муҳиддин Нуриддинов инсон ҳаётига бефарқ бўлмаслик ва зарур пайтда ёрдам қўлини чўзишни нафақат касбий бурч, балки виждон амри деб билади. Унинг жасоратли ҳаракати ҳуқуқ-тартибот ходимига хос фидойилик ва инсонпарварликнинг ёрқин намунасига айланди.