Ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланаётган бугунги кунда фуқароларни тезкор, ишончли ва расмий ахборот билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти Инстаграм, Фаcебоок, Телеграм ва Ёу Тубе тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали ўз фаолиятига оид янгиликлар, киберхавфсизлик бўйича тавсиялар, интернет фирибгарлигининг олдини олишга қаратилган профилактик материаллар, огоҳлантиришлар ҳамда фуқаролар учун фойдали ахборотларни мунтазам эълон қилиб бормоқда.
Мазкур саҳифаларда эълон қилинадиган барча маълумотлар Департаментнинг расмий ахбороти ҳисобланади.
Фуқаролардан Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти номидан юритилаётган фақат расмий саҳифаларга ишониш ҳамда ахборотни ушбу манбалар орқали олиш сўралади.
Департаментнинг расмий саҳифалари:
Инстаграм: ҳттпс://инстаграм.cом/cйберполиcе_иив
Фаcебоок: ҳттпс://фаcебоок.cом/cйберполиcе.иив
Телеграм: ҳттпс://т.ме/cйберполиcе_иив
Ёутубе: ҳттпс://ёутубе.cом/@cйберполиcе_иив
Расмий саҳифаларни кузатиб боринг ва киберхавфсизликка оид долзарб маълумотлардан хабардор бўлинг.
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти