Фарғона вилояти ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамда уларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Фарғона, Қувасой, Марғилон шаҳарлари ҳамда Қўштепа, Учкўприк туманларида таҳлилий-танқидий семинар йиғилишлари ўтказилди.

Муҳокамада вилоят ҳокими ўринбосари Комилахон Кавлонова, вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, маёр Дилшода Ўринова, туман ҳокимлари, туманлараро судларнинг судялари, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида оилавий ажримлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ортгани қайд этилиб, унинг сабаблари таҳлил қилинди. Хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятлар маҳаллалар кесимида танқидий муҳокама этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.

Абдувосит Сидиқов,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.