Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрининг Янги йил байрами тадбирлари ўтадиган марказий ҳудудларида, байрам арчалари атрофида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур йўналишда Янги йил арчаси атрофи ва фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларда ўрганишлар олиб борилди. Байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ва кўчаларда хизмат олиб бораётган шаҳар-туман Ииблари ходимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда хавфсизликни таъминлашга бириктирилган бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан суҳбатлашилди. 

Ўрганишлар жараёнида куч ва воситаларни тўғри, оқилона жойлаштириш, хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ҳамда байрамни тинч ва осойишта ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Масъул ходимларга фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ишончли муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли тавсия ва йўриқномалар берилди.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.