Аввал хабар қилинганидек, Тошкентда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Халқлар дўстлиги майдонида ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Бу ерга ташриф буюрувчилар муҳташам санъат саройи фоесида ташкил этилган Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий Гвардия ҳамда Божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан танишди. Хусусан, тадбирга келганлар Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур санага бағишланган фотосуратлар ва соҳавий хизматлар томонидан намойиш қилинган кўргазмани катта қизиқиш билан томоша қилишмоқда.

Кўргазма 15 январга қадар давом этади.