Янги йил арафасида Тошкент вилояти Қўриқлаш хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудларда саховат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.  

Жумладан, вилоят Қўриқлаш хизмати масъуллари томонидан тизимда фидокорона меҳнат қилиб, ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда соҳада узоқ йиллар садоқат билан хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган ходимларнинг уйларига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди. 

Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ходимларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди. Уларнинг хотираси яна бир бор ёдга олиниб, яқинларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғаларни топширилди.