Наманган шаҳар ИИОФМБ ва шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни амалга ошириш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 31-умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилди.

Унда Наманган вилоят ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Г.Раҳматуллаэва, Наманган шаҳар ИИОФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, маёр Г.Ҳасанова ҳамда профилактика инспектори, лейтенант А.Собитханов иштирок этдилар.

Ўқувчилар беш ташаббус бўйича ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди. Ғолиблар Наманган шаҳар ИИОФМБ бошлиғининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва эрта турмушнинг олдини олиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилиб, унинг салбий оқибатлари ҳақида мисоллар орқали тушунчалар берилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЭВА,

«Постда» мухбири.

Наманган вилояти.