Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан, Қарши шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада туман-шаҳар ички ишлар органларида хизмат қилаётган профилактика инспекторлари босқичма-босқич ўқув йиғинида иштирок этишмоқда.

Профилактика инспекторларининг жиноятчиликнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникасия технологияларидан кенг фойдаланиш кўникмасини ошириш, соҳага оид меъёрий ҳужжатлардан хабардорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ўқув йиғинларида иштирокчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳам оширилмоқда.

Яқинда навбатдаги ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларни битирган профилактика инспекторларига белгиланган намунадаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Элбек ЖУМАНОВ,

маёр.

Қашқадарё вилояти.