– Ишончим комилки, бизни ёрқин келажак кутмоқда, чунки бунинг учун барча шароитлар яратилган. Аммо ушбу келажак ҳар биримизга, яхлит халқ бўлиб ҳаракат қилишимизга боғлиқ, – дейди сафдор Ўктам Ҳамроев. – Мен Ватаним Ўзбекистон эканлигидан фахрланаман. Собитқадамлик билан олға бораётган она юртим муваффақиятларидан севинаман. Биз, ҳарбий хизматчилар зиммасига катта масъулият юкланган. Мустақиллик йилларида давлатимиз эришган ютуқларни ёш авлод асраб-авайлаши, янада кўпайтириши зарур. Ҳар бири­миз, истиқлол тенгдошлари Янги Ўзбекистон тараққиёти ва гуллаб-яшнашига салмоқли ҳисса қўшамиз.

– Мен учун мустақиллик, энг аввало, ўз юрти, халқи, маданияти, илм-фан ва адабий ютуқлари билан фахрланиш, ифтихор туйғусидир. Одамлар ҳеч бўлмаганда бир марта бизнинг юртимизга келишга интилаётганидан хурсандман, – дейди сафдор Жавоҳир Ниёзалиев. – Мен учун давлатни профессионал кадрлар – мамлакат манфаатлари учун хизмат қиладиган инсонлар­нинг бошқариши жуда муҳим. Токи Ўзбекистон ёшлари ўз тараққиёт йўлини танлаш ҳуқуқига эга бўлсин. 

– Мустақил юрт билан бирга туғилганлигим зиммамга муайян масъулият юклайди, – дейди кичик сержант Ортиқжон Имомов. – Мен болалигимдан суверен давлатимиз равнақига ҳисса қўшиш учун ҳарбий хизматчи бўлишни орзу қилардим. Биз, мустақиллик тенгдошлари, эл-юрт билан бирга улғайдик, камолот ва касбий шаклланиш йўлида дадил қа­дам ташламоқдамиз. 

Шуҳратилло Азимов Ўзбекис­тон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, шартнома асосида хиз­матни давом эттиришга қатъий қарор қилди. Кичик сержант 

Ш. Азимов жанговар ва хизмат тайёргарлиги аълочиси, ёшлар­нинг жонкуяр мураббийи.

– Мамлакатда учинчи Уйғониш даври пойдевори қўйилиб, Янги Ўзбекистон қурилиши давом этмоқда. Халқимиз юксак марралар сари дадил қадам ташламоқда. Сўнгги йилларда юртимизнинг турли ҳудудларида қад ростла­ган йирик иншоотлар Ўзбекис­тоннинг орзу-интилишлари нақадар буюк, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти нақадар юксак эканидан далолат беради, – дейди кичик сержант Шухратилло Азимов.

– Мустақиллик тенгдоши эканимдан, эгнимга осо­йишталик посбони либосини кий­ганимдан фахрланаман, – дейди кичик сержант Нодирбек Ҳасанов. – Келгусида соҳа ривожи учун ўз ҳиссамни қўшиб, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида янада шижоат билан хизмат қилишга ваъда бераман.

Борис Клейман.