ИИВ Наманган академик лицейида вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда марказ ходимлари учун жиноятларни фош этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган жиҳатлар, яъни криминалистика методларидан фойдаланиш, воқеа жойини кўздан кечириш ҳамда ашёвий далилларни олиб қўйиш ва қайд этиш тартиби каби мавзулар юзасидан амалий ва назарий машғулотлар олиб борилди. 

Бу борада рақамли технологиялар ва илмий-техник воситалардан самарали фойдаланиш ҳамда эксперт-тадқиқот ишларини олиб боришда энг илғор тажрибаларга таянган ҳолда иш юритиш зарурлиги тушунтирилди.

Бу каби ўқув-семинарлар эксперт-криминалистика йўналишлари бўйича янги билимларга эга бўлиш имконини беради, бу эса ходимларнинг касбий маҳоратларини янада ортишига хизмат қилади.

Гулчеҳра Бувамирзаева,

ўз мухбиримиз, 

Наманган вилояти.