Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш хотиржамлик кафолатидир. Шу боис буни болалар онгига сингдириш келажакда уларнинг йўлларда ҳаракатланиш чоғида аҳамият қаратиши зарур бўлган жиҳатлар тўғрисидаги тасаввурларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. 

Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги 65-давлат мактабгача таълим ташкилотида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тарғибот тадбири ўтказилди. Унда тарбияланувчиларга ҳаракатли ўйинлар орқали йўлларда ҳаракатланиш қоидалари тушунтирилди. 

Гулчеҳра Бувамирзаева,

“Постда” мухбири.

Наманган вилояти.