Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов “Ходимбай” тизими асосида шаҳар ва туман Иибларда самарали хизмат қилаётган ходимларнинг оилавий аҳволини ўрганиш мақсадида хонадонларида бўлди.
Бошқарма бошлиғи ходимларнинг яшаш шароити, мавжуд муаммоларини жойида ўрганди. Уларнинг оилавий муносабатлари ҳамда хизматдан бўш вақтларини қай йўсинда ўтказишлари бўйича масъулларга ўзининг бир қатор тавсияларини берди. Шунингдек, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ходимдларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини самимий қутлади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
