Вилоят сектор раҳбарлари бошчилигида Бухоро шаҳридаги мавжуд 65 та маҳалланинг раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари иштирокида кенг кўламли “Долзарб 10 кунлик” ободонлаштириш ишлари доирасида асосан фуқароларнинг хонадонлари, кўча ва маҳалла ҳудудини обод қилиш, санитария маданиятини қарор топтиришда ҳамжиҳатлик, бирдамлик муҳитини яратишга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган турли ижтимоий масалаларни ижобий ҳал этиш борасида маҳалла раиси сектор раҳбарлари билан биргаликда ўрганиб чиқишмоқда. Жумладан, ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Алиев маҳаллаларнинг бешлик вакиллари, бириктирилган масъуллар ҳамда сектор ҳудудида фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳ аъзолари билан Олим Хўжаев номидаги ва “Пиридасгир” маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб боришди.
Ўрганишлар жараёнида маҳаллаларнинг меъморий қиёфасини янада яхшилаш, йўлакларни таъмирлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги чораларини кўриш, барча ободонлаштириш ишларини сифатли ва муддатида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, дарахтларга шакл бериш, оқлаш, уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш билан бирга, йўл, газ, электр, алоқа, ичимлик суви таъминоти, ирригация тизимларидаги муаммоларни бартараф этиш ҳам алоҳида назоратга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
