ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳамда Малака ошириш институти масъул ходимлари томонидан вилоят ички ишлар органлари патрулъ-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари учун “Э-патрул” тизими, планшет ва бодикамералардан фойдаланиш тартиби бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилди. 

Термиз шаҳар ҳамда Денов тумани ички ишлар бошқармалари ва ИИВ Сурхондарё академик лицейида сайёр тарзда ўтказилган ўқув-семинарларда ППХ саф бўлинмалари ходимларининг жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан, планшет орқали аниқлаш, ходимларнинг фуқаролар билан ўзаро мулоқотини қайд этиб бориш, “Э-патрул” тизимидан фойдаланиш тартиби ҳамда ходимларнинг мазкур тизимдан фойдаланиш жараёнидаги мажбуриятлари ҳақида тушунча берилди. Шунингдек, бодикамера орқали қайд этилган маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби бўйича ходимларнинг касбий билим ва кўникмалари оширилди. 

Машғулотлар сўнгида ҳар бир мавзу юзасидан якуний назорат имтихонлари қабул қилиниб, муваффақиятли тамомлаганларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири,

Сурхондарё вилояти