ИИВ Фарғона академик лицейи мутасадди раҳбарлари ва ўқитувчилари томонидан мактабларни аъло баҳоларга тамомлаётган ўқувчиларни соҳага қизиқтириш ва лицейга жалб қилиш, шунингдек, улар орасидан муносиб номзодларни танлаб олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

– Ушбу тарғибот тадбирлари юқори савияда ташкил этилаётганлиги натижасида мактабларни аъло баҳоларга тамомлаётган 270 нафардан ортиқ ўқувчи лицейга жалб қилиниб, уларнинг аризалари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмоқда, – дейди директор ўринбосари, маёр Суҳробжон Мирзаев. – Вазирликнинг барча лицейлари ҳамда Темурбеклар мактабларига номзодларни қабул қилиш бўйича жойларда тарғибот бурчаклари ҳам ташкил этилган. Мақсадимиз, ўқув масканимизга ҳар томонлама билимли ўқувчиларни жалб қилишдан иборат. Бу эса келажакда соҳани муносиб кадрлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлади.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.