Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан Косонсой туманидаги “Нурли маскан” мактаб-интернатида тадбир ўтказилди.
Наманган вилояти ИИБ маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи психологи, лейтенант Ҳасанхўжа Фаттоҳхонов болажонлар ва устозларни байрам билан самимий қутлаб, бошқарма раҳбариятининг табригини етказди.
Шунингдек, мактаб-интернатда амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳар бири ўқувчининг қалбини қувончга тўлдираётганлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир якунида ўқувчиларнинг сифатли таълим олишида беминнат ёрдам бериб, жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ устозларга байрам совғалари улашилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
