Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш, фаолият давомида йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.   

Йиғилишда бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ғулом Исамов, ИИВ Шхбб Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиқққанлар ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган шаҳодатланган ходималарнинг эришган ютуқлари билан бир қаторда улар томонидан хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато-камчиликларини атрофлича таҳлил қилишди. 

Хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир нечта ходималар бошқарма раҳбариятининг ташаккурномаси ва совғалар билан тақдирланди.

Зарина Кенжаева,

подполковник

Қашқадарё вилояти