Наманган вилояти Иибда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрларни таъминлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси ҳамда вилоят Иибнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 14-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда фармонда белгиланган янги ҳарбий низомларнинг мазмуни, уларнинг ҳуқуқий ва амалий аҳамияти, шунингдек, Ички ишлар органлари фаолиятидаги ўрни тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
