Маънавият ойлиги доирасида Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани Иибда фахрийлар, ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов, туман ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги капитан Ҳалимжон Раҳмонов ва тизимда ишлаб нафақага чиққан бир гуруҳ фахрийлар қатанашиб, ёшларга ўз маслаҳат ва ўгитларини беришди.

Шунингдек, соҳа ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ИИБ раҳбарияти ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни янада яхшилаш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.