Бошқарма бошлиғи ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлими раҳбарлари Урганч шаҳрида яшаётган суд-ҳуқуқ тизими фахрийси Ўктам ота Раҳимов хонадонида бўлишиб, унга байрам совғаларини топширди. Самимий суҳбат давомида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик нақадар муҳим эканлиги шукуроналик билан тилга олинди. Ўктам ота кўрсатилаётган бундай эътибор учун вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятига миннатдорлик билдирди. 

  Шу куни генерал-маёр Д. Назармуҳамедов истеъфодаги маёр Сафарбой Ҳасановнинг ҳам хонадонига бориб, ўттиз йил давомида жиноятчиликка қарши курашишда фидойилик билан хизмат қилган отахон айни кексалик даврида тўшакка михланиб қолган бўлса-да, у ҳамон осойишта кунларнинг қадрига етиб, шукуроналик ҳисси билан яшаётганини изҳор этди. Отахон бугунги кунда нуронийлар ва меҳнат фахрийларига яратилган шароитлар, эътибор ва ғамхўрликлардан ғоят мамнун эканлигини таъкидлади. Сафарбой отанинг ҳаракатланишида муаммолар бўлгани боис, бошқарма бошлиғи унга ногиронлик аравачаси совға қилди. Шунингдек, генерал-маёр Даврон Назармуҳамедов бошчилигидаги ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари истеъфодаги подполковник марҳум Ҳасанбой Ҳусаинов, академик Озод Машарипов, Ўзбекистон халқ артисти Гулора Раҳимова, халқ таълими фидойиси Шокир Раззоқов, тарихшунос олим Комил Нуржоновларнинг ҳам хонадонида бўлиб, уларни истиқлол айёми билан самимий қутлашди. 

  Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

                                Худойберган ЖАББОРОВ,

                                    “Постда” мухбири.