Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Ғ.У. Давлатобод тумани “Қуйи Ровустон” маҳалласида яшовчи, 1991-йилда туғилган фуқаро К.Н.нинг ишончига кириб, унга “ТБC Банк” Атбдан фоизсиз кредит олиб беришини ваъда қилади. Уяли алоқа воситаси орқали унинг номига 2 294 000 сўм микроқарз расмийлаштириб, жуфтакни ростлаб қолади.
Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида фирибгар қўлга олиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳолатлар барчани огоҳ бўлишга чорлаб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳуқуқий ва молиявий билимимизни ошириш кераклигини яна бир бор исботлайди.
Адолат ФАЙЗИЕВА,
ўз мухбиримиз.
Наманган вилояти.
