Фарғона вилояти Иибда ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, юксак касб маҳорати ва фидойилик намунасини кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов иштирок этди.
Тақдирлаш маросимида жорий йилнинг иккинчи чорак якуни бўйича аъло натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлган ва «Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон» махсус комплекс тезкор-профилактик тадбирларини ўтказишда фаоллик кўрсатган ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Бундан ташқари, тизимда ўтказилган турли кўрик-танловлар, маънавий тадбирларда фаол қатнашган ходимлар ҳам ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи Биринчи минтақавий ҳудуд патрулъ-пост хизмати отряди учинчи гуруҳ сафдор-ходими, сафдор Шерзод Сирожиддиновга алоҳида эътибор қаратди.
Генерал 2006 йилдан буён тизимда ҳалол хизмат қилиб келаётган, бўйи 2 метр 20 см, вазни эса 150 кило тош босадиган сафдор билан билан мулоқот жараёнида ана шундай алп келбатли, жисмонан бақувват йигитларни жамоат тартибини сақлаш хизматига кўпроқ жалб этиш кераклигини таъкилади.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
