Давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Р.Дўстматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Нишон туманидаги “Ширинобод” маҳалласида бўлди.
“Қизил” тоифадаги маҳаллада “Йўл харитаси”да кўрсатилган топшириқлар ижроси бўйича ўрганишлар олиб борилди, мутасаддиларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари маҳалла ёшлари билан учрашиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредити асосида ўзини ўзи банд қилиш, ер ажратилиши бўйича таклифларни тинглади. “Маҳалла еттилиги”га ёшларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, уларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактикани кучайтириш топшириғи берилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
