ИИВ1-сонли Тошкент академик лицейида ўқишга муносиб номзодларни қабул қилиш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Бунда Бектемир туманидаги 346-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари иштирок этишди. Ўқувчиларга академик лицейда яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Тадбирда бу борадаги учрашувлар ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланиши учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.