Ғиждувон тумани ҳокими Ш.Ашуров туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда тартиб-интизом, қонунларга ҳурмат, аҳоли осойишталигининг маҳаллада тўғри йўлга қўйилиши зарурлигини таъкидлади. Сўнгра профилактика инспекторлари фаолиятидаги муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

       Учрашув якунида ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ҳокимнинг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

М.АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.