Урганч давлат университетида «Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!» шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳар ИИОФМБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, капитан Зуҳра Тиллабаэва иштирок этиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишлар тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида самарали натижалар бераётганини таъкидлаб ўтди. Йиғилишда хотин-қизлар ўртасида фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, гиёҳвандлик каби жиноятларнинг олдини олиш, бу борада аҳолининг огоҳ ва хушёрлигини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.