2022-йили унга вазифасига сидқидилдан ёндашгани ҳамда ҳудуд тинчлиги ва осойишталигига қўшган ҳиссаси учун Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан намунали профилактика инспекторларини рағбатлантириш мақсадида ажратилган «Спарк» автомобилидан бири топширилган.
– 3-сонли ИИБ ҳудудида 17 та маҳалла мавжуд, – дейди капитан М.Мирисломов. – ИИБ ҲПБ жамоасида ёш ходимлар кўп. Улардан профилактика инспекторлари, лейтенантлар Беҳруз Абдусаломов ва Жасурбек Усканов каби ёш ходимларнинг интилувчанлиги ва соҳани ўзлаштиришда ўзига нисбатан талабчанлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Шунингдек, узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган, соҳада суяги қотган профилактика катта инспекторлари, маёрлар Тоҳир Тўраев ҳамда Жаҳонгир Хидиров каби тажрибали ходимлар ёшларга ўз билим ва кўникмаларини ўргатиб келаётгани соҳа ривожи учун замин яратмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.