Юнусобод тумани ИИОФМБ ташаббуси билан атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов хотирасига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди. “Янгиланаётган Ўзбекистонда, инсон азиз хотира муқаддас” шиори остида ўтказилган кеча Шароф Рашидовнинг бюсти ўрнатилган хиёбонда бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ИИОФМБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов ва ИИО ходимлари, Ички ишлар вазирлигига қарашли ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари, ИИВ Академияси курсантлари, Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
