Марғилон шаҳар Иибда интизом ойлиги “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида ўтказилмоқда. Дастлаб саф кўриги ташкил этилиб, шахсий таркибнинг тегишли восита ва ҳужжжатлари кўздан кечирилди. Йўриқномаларда хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш, коррупсия ҳолатларига муросасиз курашиш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш каби тушунчалар мунтазам эслатиб бориляпти.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар томонидан ходимларининг хизмат хоналари ва фаолияти ўрганилиб, тегишли йўриқномалар бериляпти.

Бундан ташқари, ходимларнинг шахсий ва хизмат автомобиллари ҳужжатлари текширилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқаришлари уқтирилмоқда. Ходимларнинг хизмат уйлари, оилавий шароити ўрганилиб, оила аъзолари билан суҳбатлар ҳам ташкил этилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

Ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.