Тинч-тотув яшай десанг,
Довонлар ошай десанг,
Эртанг ғамини есанг,
Ватанни сев, Ватанни.
Бўлса дилда ҳимматинг,
Шаҳд тўла шижоатинг,
Мудом бўлсин одатинг,
Ватанни сев, Ватанни.
Удир кўнгил каъбаси,
Ғурур, номус — ҳаммаси.
Ҳеч бир гина, тамасиз,
Ватанни сев, Ватанни..
Мард бўл, шунда ўзасан,
Ёв йўлини тўсасан,
Ўсса, сен ҳам ўсасан,
Ватанни сев, Ватанни.
Ватан отанг, онангдир,
Жисму жонинг, танангдир,
Энг азиз кошонангдир,
Ватанни сев, Ватанни.
Сотма номус, виждонинг,
Ҳалол бўлсин туз, нонинг,
Шарти шудир иймоннинг,
Ватанни сев, Ватанни.
Десанг, юрт омон бўлсин,
Эртам нурафшон бўлсин,
Мусаффо осмон бўлсин,
Ватанни сев, Ватанни.
©️ Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ
