Жиззах вилояти Зафаробод тумани ИИБ, ФВБ ҳамда Миллий гвардия масъуллари ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлар идоравий қоровуллик бўлинмалари шахсий таркиби билан мулоқот ўтказдилар. Унда қоровулларнинг ташкилот, корхона ва муассасалардаги фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги, жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, соҳа вакиллари томонидан йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилиб, аҳволни ўнглаш юзасидан топшириқ ва тавсиялар билдирилди. Ўз навбатида илғорлар рағбатлантирилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
