Наманган вилояти Поп туманида туғилган Дони­ёр Қодиров тиббиёт коллежини тугатиб, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, шартнома асосида хизматни давом эттиришга қатъий қарор қилди. Бугунги кунда 3-даражали сержант Д. Қодиров алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик гуруҳи бош мутахассиси – фелдшер лавозимида хизмат қилмоқда.

– Хизмат фаолиятим ўзимга жуда ёқади, – дейди Дониёр Қодиров. – Қатъий ҳарбий интизом, аниқ кун тартиби – булар айни менбоп. Оилам ва яқинларим мен билан фахрланишади. Турмуш ўртоғим Фотима билан уч ёшли Мустафо исмли ўғилни вояга етказяпмиз.

Нуршод Бозоров Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. 2019-йилдан 

буён катта мутахассис-ўқчи лавозимида хизмат қилмоқда. 3-даражали сержант Н. Бозоров бўш вақтлари­да оғир атлетика ва шарқ яккакураши билан астойдил шуғулланади.

– Ҳар бир эр йигит Ватан ҳимоячиси бўлиши ке­рак, – дейди Нуршод Бозоров. – Хизмат йиллари давомида дўстлик, оғир дамларда сафдошларнинг елкадош бўлиши нима эканлигини чуқур англаб етдим. Кўп фарзандли оилада ўсганман. Ота-онам Маматқул ака ва Матлуба опа тўрт ўғил, бир қизни вояга етказишди. Укала­рим Навоий кон-металлур­гия комбинатида ишлайди.

– Касб-ҳунар коллежини тамомлаб, экскаватор опе­ратори ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бордим, – дейди кичик сержант Отабек 

Қо­диров. – Ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, контракт бўйича хизматни давом эттиришга қарор қилдим. 2018-йилда мазкур ҳарбий қисмга келдим, қисқа муддатли курслардан сўнг алоҳида вазифаларни бажарувчи гуруҳда пулемётчи этиб тайинландим. Ота-онам, қариндошларим Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида истиқомат қилишади. Ҳар йили меҳнат таътили пайтида рафиқам Латофат ҳамда ўғилларим Акобир ва Жавоҳир билан туғи­либ ўсган масканимизга дам олгани борамиз.

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Суратда: (ўнгдан чапга) 3-даражали сержантлар Нуршод Бозоров ва Дониёр Қодиров, кичик сержант Отабек Қодиров.