Андижон вилоятида маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасининг ички ишлар идоралари билан ҳамкорликдаги ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳининг навбатдаги фаолияти Андижон шаҳридаги “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғинида давом этди.
-Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқаролар билан алоҳида шуғулланишнинг аҳамияти жуда катта,-дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Маҳаммаджон Нишонов. - Жумладан, фуқаролар бандлигини таъминлаш, даромад манбаига эга қилиш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, касб-ҳунарга йўналтириш каби ишлар амалга оширилиши зарур. Ўрганишлар давомида ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот орқали уларнинг муаммолари ўрганиляпти. Жиноятчиликка мойил фуқароларнинг жамиятдаги фаоллигини таъминлаш мақсадида алоҳида вазифалар белгилаб олинмоқда.
Ўрганиш ишлари давомида ҳудудларда назорат камералари ўрнатилаётгани, жамоатчилик назорати кучайтирилаётгани эътиборли, албатта. Шу каби ҳаракатлар вилоятнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНЗОДА,
ўз мухбиримиз. Андижон вилояти.
