Кун қаҳрамони
Меҳрож Яхшибоев 1987 йилда Ургут туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизматни туманнинг «Украч» номли чекка қишлоқларидан бирида профилактика инспектори лавозимидан бошлади.
Жорий йил бошида капитан М. Яхшибоев Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ўтказилди.
Яқинда у Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Бахшитепа» маҳалласида истиқомат қилган ва бир неча йиллардан бери қидирувда бўлган 38 ёшли аёлни чартер рейс билан «Самарқанд» халқаро аэропортига келган чоғида қўлга туширишга муваффақ бўлди. Бу аёл одам савдосидаги иштироки учун судланган, аммо шартли муддатни ўтамай, Баага учиб кетган эди. У самолёт ерга қўнган заҳоти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Замира Балтаева.
