Фориш туманидаги қўшма корхоналардан бирининг иш бошқарувчиси В.Х.нинг дам олиш хонасидаги стол тортмасида турган 110 миллион сўм пулнинг 80 миллион сўми ўғирланди. Ҳолат ички ишлар органларига маълум қилиниши билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор қидирув тадбирларига киришилди. Фориш тумани ИИБ ТҚХ жиноят қидирув гуруҳи катта тезкор вакили, маёр Зоҳид Эгамбердиев жиноятни фош этишга муваффақ бўлди.

Ушбу қонунбузарликни содир этган Фориш туманининг “Осмонсой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.Н. ҳамда Зафаробод туманининг “Нурафшон” шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Т.Г.дан 80 миллион сўм ҳужжатлаштириб олинди. 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.