Миробод тумани ИИОФМБ 3-сонли ИИБ навбатчилик қисми катта инспектор навбатчиси, капитан Фарруҳ Худойқулов хизмат вазифасини бажараётган чоғда телефон жиринглади. Шу пайт тахминан соат 17:51 лар атрофи эди. “Заминобод” маҳалласи Қизил Арват кўчасида истиқомат қилувчи П.Ж. исмли аёл уйида ишлаган уста иситиш катёлини ўғирлаб кетганлиги тўғрисида хабар берди.
Ходим зудлик билан воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳини йўналтиради. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида гумонланувчи қўлга олинади, жиноят “иссиқ изида” фош этилади. Қаҳрамонимиз шунга ўхшаган кўплаб ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг очилишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
У 1989-йилда таваллуд топган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини эса 2018-йилда Миробод туманидаги “Тонг юлдузи” маҳалласида профилактика инспекторлигидан бошаган. Ҳозирги вазифасида 2022-йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри .