Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳар ИИББ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, подполковник Акмал Одилов иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда бош бошқарма идора ва тизимларида хизматни бошлаган ёш ходимларга “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ҳар бир ходим ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган кундан эътиборан кодекс қоида ва талабларини билиши, уларга қатъий ва сўзсиз риоя қилиши, эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъий назар унга барча бирдек амал қилиши лозимлиги уқтириб ўтилди.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.