Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида туман прокурори, туман ИИОФМБ бошлиғи ва туман Солиқ инспексияси раҳбари иштирокида Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамларига тайёргарлик, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси баҳорги мавсумининг тумандаги ижроси ҳамда Президентимиз томонидан жорий йил 11-март санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласида олиб бориладиган ишлар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган маҳкама йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда туман ҳокими томонидан яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини туманда муносиб нишонлаш, шунингдек, тумандаги 16 та масжидларнинг ҳудудини, атрофини, масжидларга келиш йўлларини тозалаш ва ободонлаштириш, масжидлар биноларини кўздан кечириб, биноларнинг коммунал тармоқларидаги камчиликларни тузатиш ва тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонларининг Ҳайит намозларини ўқишларига ва ибодатларини амалга оширишига ҳар томонлама қулайликлар яратиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

Наврўз байрами сайилларини тумандаги куну-тун фаолият олиб борадиган Ал-Хоразмий гастрономик кўчасида ташкил этиш, байрам тадбирлари ҳақиқий халқ сайли шаклида ўтиши, миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, тумандаги замонавий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқилаётган махсулотлар кўргазмалари, турли халқ ўйинлари, фестиваллар ташкил этиш, байрамона танловлар уюштириш, сумалак сайли ўтказиш, меҳмонлар учун ош ва ҳалим тайёрлаб тарқатиш, миллий ва замонавий эстрада йўналишида таниқли хонандалар томонидан консерт дастурлари намойиш этиш каби тайёргарлик ишлари бўйича ҳам масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 

Ижро интизоми ҳам танқидий таҳлил қилиниб, тумандаги ҳар бир маҳалла ва ташкилотлар кесимида ташкил этиладиган қабулларнинг натижадор бўлиши лозимлиги, ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилиши, мурожаатлардаги масалалар ҳал этииши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. 

Ўз навбатида муаммоларни изчиллик билан ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.