Наманган вилояти ИИБ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Наманган шаҳрида жойлаш “Сардоба” бозори ва “Мегаполис” савдо мажмуасида, аҳолининг кибермаданиятини юксалтиришга ва фуқаролар орасида кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан сотувчи ва харидорларга кибержиноят тушунчаси, банк картаси маълумотларини бегоналарга бермаслик, турли сохта мукофотлар ва аксиялар ҳақидаги хабарларга ишонмаслик бўйича маълумотлар берилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
