Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети Филология ва санъат факултети талабалари иштирокида “Кибержиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вилоят ички ишлар органлари вакиллари — вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маёр С. Бердиев, катта терговчи, катта лейтенант Ф. Султонов, вилоят ИИБ АЦЖҚКБ катта инспектори, капитан Х. Сотимов ҳамда университет профилактика инспектори О. Зокиров иштирок этди.

Давра суҳбати давомида мутахассислар талабаларга кибержиноятчиликнинг турлари, интернет тармоғида учрайдиган фирибгарлик ҳолатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик қоидаларига амал қилиш масалалари юзасидан батафсил маълумот берди.

Шунингдек, ёшлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳушёр бўлишга, шахсий маълумотларни бегона шахсларга бермасликка ҳамда турли шубҳали ҳаволалар ва саҳифалардан эҳтиёт бўлишга чақирилди.

Ўз мухбиримиз, 

Хоразм вилояти.