Хабарингиз бор, “Хавфсиз кибермакон” тезкор-профилактик тадбирлари бутун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилмоқда. Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ҳам махсус тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят Қўриқлаш бошқармаси киберхавфсизлик бўлими мутахассислари иштирок этиб, бугун дунё бўйлаб оммалашиб бораётган кибер жиноятлардан кўплаб инсонлар жабирланиб келаётгани тўғрисида тўхталиб, ҳодимларга кибер маданият, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, интернетдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда кибер ҳужумлардан сақланиш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, инсонларнинг киберфирибгарлик қурбонига айланиб қолишини олдини олиш мақсадида аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш, кибер ҳужумларнинг салбий оқибатлари бўйича хабардорлигини ошириш, реал ҳаётда учраётган ҳолатлар мисолида тушунтиришлар олиб боришни кучайтириш лозимлиги хусусида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида махсус флаерлар тарқатилиб борилмоқда.
