Қашқадарё вилоятида ички ишлар органлари қуйи тузилмаларида хизмат олиб бораётган ходимларга муносиб хизмат шароитини яратиш борасида қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, яқинда Китоб туманининг “Пахтаобод” маҳалласида янги ҳуқуқ-тартибот маскани фойдаланишга топширилди. Янги масканнинг очилиш маросимида вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Абдиманноб АЛЛАЁРОВ,
подполковник.
